Ғолибни тақдирлаш.

3 декабрь куни Узметкомбинат касаба уюшма қўмитасида бир қанча халқаро мусобақалар ғолиби ва Ўзбекистон чемпиони бўлган Чарос Қаюмовани ва унинг устози Адхам Азимовларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов дастлаб Чарос Қаюмовани, унинг устозини, ота-онасини эришилган ғалаба билан муборакбод этди. Ҳамда келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаб, Олимпиада йулланмаси учун ўтадиган бахсларда омад тилади. Шундан сўнг чемпионга ва устозига касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди. Ўз навбатида Чарос Қаюмова унинг устози ва отаси касаба уюшма қўмитасига бундай эътибор учун ўз ташаккурларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email