“Самарқанд Автомобиль заводи” МЧЖ

2020 йилнинг 20 ноябрь куни “Самарқанд Автомобиль заводи” МЧЖ касаба уюшма аъзолари ва завод маъмурияти, ишчи-хизматчилари билан Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойида кўтарилган масалалар мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг қурултойи делегати, завод бошланғич касаба уюшмаси кўмита раиси Ҳамдамов Шухрат Ҳамроқулович йиғилганларга ўз  таассуротларини сўзлаб берди. Шунингдек, йиғилганларга ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қурултой иштирокчиларига, халқимизга ва касаба уюшмалари ташкилотларига табриги юзасидан фикр алмашилди. Қурултойдаги делегатларнинг чиқишлари, унда кўтарилган устувор вазифалар, эришилган ютуқлар ва келажакдаги режалар акс этган видеоролик ишчи-ходимларга намойиш этилди  Мазкур корхонада касаба уюшма аъзолари сони 1024 нафар бўлиб, уларнинг аксар қисмини ёшлар ташкил этади. Ходимларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, фарзандларини турли оромгоҳларда дам олдириш, тарихий обидаларга саёҳатлар уюштириш, спорт ва гимнастика машғулотлари учун шарт-шароитлар яратилганлиги таҳсинга сазовордир.

Йиғилишда фаол иштирок этган ходимларга Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар, Металлургия ва машинасозлик саноат тармоқлари ходимлари касаба уюшмалари ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчиси О. Мирзаев завод ишчи-ходимларига топширди.

Print Friendly, PDF & Email