Ҳамкорлик сарҳадларини кенгайтириб

    Ҳамкорлик сарҳадларини кенгайтириш ва хорижий бозорлардаги ўз мавқеини тиклаш мақсадларида, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон бозорларига фаол кириб бормоқда, грузиялик шериклар билан амалий алоқалар ривожланмоқда, шунингдек бошқа мамлакатлардаги шериклар билан музокаралар ўтказилмоқда.

    Чунончи, жорий йилда «TEGETA TRUCK & BUS» Ltd. компанияси билан биргаликда тендерда муваффақият қозонилди, унга кўра, компаниялар томонидан Грузиянинг Гардабан муниципалитетига тақдим этилган MAN техникаси етказиб берилди. Қайд этиш ўринлики, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ўтган йили «TEGETA Truck&Bus» компаниясига MAN моделидаги юк техникаси шассисининг илк партиясини етказиб бериб, топширганди. Бу компания энг йирик автоконцернлардан бири бўлмиш MAN TRUCK & BUS AGнинг Грузия ҳудудидаги расмий импортёри, шунингдек MAN, SCHMITZ CARGOBULL, CIFA-ს, FAUN, MEILLER каби оғир техника ишлаб чиқарувчилари расмий вакили ва шериги саналади. Бундан ташқари, Тожикистонга MAN самосваллари, Қозоғистонга тягачлар етказиб бериш устида фаол ишлар олиб борилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email