Ўзбекистонда утилизацияга топшириладиган автомобиль учун имтиёзли кредит ажратиш йўлга қўйилади

    Ўзбекистонда утилизацияга топшириладиган автомобиль учун имтиёзли кредит ажратиш йўлга қўйилади. Бу ҳукуматнинг «Фойдаланишга яроқсизлиги аниқланган автомототранспорт воситаларини утилизация ва қисмларини реализация қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

    Ҳужжатда «Асака» банкига Молия ва Ички ишлар вазирликлари билан келишган ҳолда утилизацияга топшириладиган автомототранспорт воситалари эгалари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинган.

    Шунингдек, мажбурий техник кўрикдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг ягона электрон базасини 2019 йил 1 январга қадар шакллантириш, белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган автомототранспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини «Маъмурий амалиёт» ахборот тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизмини 2019 йил 1 июнга қадар амалиётга жорий этиш таклиф этилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email