Хонободда “Энг яхши китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди

    Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  жорий йилнинг 30 апрель куни Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб –ҳунар коллежи биносида, шаҳар халқ таълим бўлимига қаршали таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларда китобхонлик мутолаасини шакллантиришга қартилган “Энг яхши китобхон” кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда, Хонобод шаҳарида истиқомат қилувчи 150 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

          Ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга  ва  уларда китобга бўлган муҳаббат туйғусини янада шакллантиришга қаратилган  ушбу тадбирдан кўзланган мақсад: жамият  хаётида эзгу қадрият анъаналарни  чуқур қарор топтиришга, хусусан халқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она Ватаниимз ҳамда халқимизга мухаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишишда иборат.

        Мазкур китобсевар ёшлар байрамида  фаол иштирок этган энг яхши китобхонларга АЖ “Андижонкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси  томонидан  тайёрланган 250 дона қизиқарли  китоблар совға қилинди.

 

АЖ “Андижонкабель” Ўзбекистон-Россия

қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси                    А.Нуриллаев

Print Friendly, PDF & Email