Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Марказий Қўмитасининг 47 – йиғилиши тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш доирасида мамлакатимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Ислоҳотларнинг амалий натижалари энг аввало ҳалқимизнинг турмуш даражаси усиб боришида, аҳолининг кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тизими мунтазам равишда такомиллаштириб борилишида намоён бўлмоқда, бунга бутун жаҳон ҳамжамияти катта қизиқиш билан қарамоқда ва юксак баҳо бермоқда.

    Юртимизда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада, жумладан аҳолининг кучли ижтимоий химоясини таъминлаш соҳасида эришилган тажриба ва ютуқларимизни дунё ҳамжамиятига янада кенгроқ етказиш ва тартиб қилиш, Ўзбекистон аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида ҳамкорлик қилишга ҳалкаро ҳамжамият учун доимо очиқ ва тайёр эканлигини намойиш этиш мақсадида, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси томонидан бир қатор хорижий турдош касаба уюшмалари  ташкилотлари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган ва ўзаро хамкорлик ва тажриба алмашиш бўйича келишувлар имзоланган.

     Жумладан, 2017-2018 йилларда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Ҳалқаро  Евроосиё  металл  ишчилари  Федерацияси ва унга аъзо бўлган Россия машинасозлар, Украина Республикаси машинасозлар ва асбобсозлар ишчилари, Қирғизстон Республикаси кон-металлургия саноати ходимлари, Қозоғистон Республикаси тоғ-металлургия саноати касаба уюшмаси «Казпрофметалл», Тожикистон Республикаси тоғ-металлургия саноати ишчилари касаба уюшмалари билан келишувлар имзоланган.

     Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Марказий Қўмитасининг оҳирги 46-йиғилишида навбатдаги  Марказий Қўмитанинг 47 – йиғилиши Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди.

     Ушбу режага асосан ва Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерациясидан келган 2019 йил 19 мартдаги 21/01/03 — сон хатига кўра навбатдаги Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Марказий Қўмитасининг 47 – йиғилиши жорий йилнинг 22 – 25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

   Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси,  Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг 1994 йилдан буён аъзо ташкилоти ва унинг таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Унинг манзили (штаб-квартираси) Туркия мамлакати Анкара шаҳрида жойлашган.

  Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси 1994 йил 13 февралда ташкил топган. Федерациянинг ҳусусияти ҳалқаро йўналишга қаратилган бўлиб, у металл саноати ишчилари халқаро касаба уюшмаларининг бирлашмаси ҳисобланади.

   Федерациянинг тузилишига «Турк Металл» туркия касаба уюшмалари металлистлар  фаҳрий Президенти Мустафа Ўзбек ташаббус бўлган. Унинг ташаббусини  16 та мамлакатдан 21 та касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари қўллаб қувватлашган.

  2011 йил март ойида Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерациясининг навбатдаги VI- Қурултойида Федерациянинг Президенти бўлиб «Турк Металл» касаба уюшмасининг ёш ва фаол  раҳбари Певрул Кавлак сайланди. (Певрул  Кавлак 2014 ва 2017 йиллар ушбу лавозимга қайта сайланган).

   Бугунги кунга қадар Евроосиё континентининг 19 та мамлакатидан 79 та касаба уюшмалари ташкилотлардаги 20 миллиондан ортиқ ишчилар Федерацияга аъзо бўлишган. Жумладан: СНГ давлатлари, шунингдек Болгария, Босния, Македония, Албания, Туркия, Иордания, Эрон и Шимолий Кипр давлатларидан ташкилотлар  Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерациясига аъзо бўлишган.

    Федерациянинг асосий мақсади: бандлик кафолатини таъминлашга эришиш ва металлсаноати ишчиларни  фаровонлигини ошириш, уларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, шунингдек ишчилар ва улар оилаларини ижтимоий ва маданий томонидан ривожлантириш.

   Федерациянинг асосий фаолиятидаги энг муҳим вазифаларидан бири – ўзига аъзо бўлган меҳнаткашларнинг жамоада ўз ўрнини топишига кўмаклашиш. Шиори: “Инсоннинг эъзозлаш, меҳнатни улуғлаш” нафақат Федерациянинг, балки унга аъзо бўлган касаба уюшма ташкилотларни  асосий муҳим принципини ифода қилади.

    Ўзининг мақсадига эришиш учун Федерациянинг энг самарали усули –    кенг қўлламли ўқув дастурларини олиб бориш.  1994 йилдан бугунги кунга қадар Анкара шаҳридаги Федерациянинг ўқув Марказида “Замонавий дунёдаги меҳнаткашлар ва касаба уюшмаларни интеграцияси” мазмунида бўлиб ўтган семинарларда 60 мингдан ортиқ аъзо-мамлакатлардан меҳнаткашлар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.

       Федерация шунингдек, миллий касаба уюшмаларга “Касаба уюшма фаолиятининг марказлашган турининг” замонавий моделига ўтиш учун ёрдам ва мадад кўрсатади.  Чунки касаба уюшмаларнинг мазкур тури бозор иқтисодиёти шароитларида ўз самарасини исботлади.

    Бундан ташқари, турли ҳил касаба уюшма лойиҳалар ва дастурларнинг тайёрлашда биргаликда амалга ошириш учун Федерация ахборот алмашинувини таъминлаб беради,  металлсаноати ишчиларига оид масалаларда миллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади, уларнинг моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлайди, касаба уюшма аъзо ташкилотларга ижтимоий-иқтисодий масалаларда амалий ўзаро ёрдам кўрсатади.

      Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Марказий Қўмитасининг 47 – йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда «Турк Иш» Туркия касаба уюшмалари Конфедерациясининг Президенти Эргун Аталай, Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Президенти Певрул Кавлак,  бош котиби Исмаил Дурсун, жами 31 нафар Россия, Украина, Белоруссия, Армения, Болгария, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизстон, Ўзбекистон ва Шимолий Кипрдаги турдош касаба уюшма ташкилотлардан  Марказий Қўмитаси аъзолари иштирок этишди.

     Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К.М. Рафиков, раиси ўринбосари Б.Х. Махамадалиев,  Федерациянинг бўлим мудирлари, касаба уюшмалари Республика Кенгашлари раислари ва бошқа Федерация тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.  Йиғилишни кириш сўзи билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К.М. Рафиков очиб берди. Сўнгра сўзга Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Президенти Певрул Кавлак чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятига илиқ қабул ташкил қилган бўйича миннатдорчилик билдирди.

         Йиғилишда  Ҳалқаро Евроосиё металл ишчилари Федерацияси Марказий Қўмитаси аъзолари ўз фаолияти юзасидан, шунингдек мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги ривожланиш тўғрисида Марказий Қўмита аъзоларига маълумот бердилар.

   Сўнгра йиғилишдан сўнг, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси  ва бир нечта мамлакатлар турдош касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ўзаро ёрдам ва  ҳамкорлик  тўғрисида Келишувлар имзоланишга эришилди.

     Жумладан: Ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисида Россия саноати ходимлари касаба уюшмаси (“РОСПРОФПРОМ”), Россия автомобилсозлик ва қишлоқ ҳўжалиги машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси, Болгария миллий  касаба уюшмалари Федерацияси (“Металл-Электро”), Арманистон республикасининг саноати тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари ходимлари, Белоруссия саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси (“БЕЛПРОФМАШ”) билан Келишувлар имзоланди.

         Дастурга асосан, ҳорижий мехмонларни Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги тариҳий ва диққатга сазовор жойлари билан таништириш мақсадида саёхат  уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email