«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Тожикистонга 14 та MAN самосвалини етказиб беради

   Ҳамкорлик чегараларини кенгайтириш ва хорижий бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадларида, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Қоғозистон, Тожикистон, Қирғизистон бозорларига кириб боришда фаол давом этмоқда, грузиялик шериклар билан амалий муносабатлар ривожланмоқда, шунингдек бошқа мамлакатлардаги шериклар билан ҳам музокаралар ўтказилмоқда.

   Чунончи, Тожикистондаги «Синов механика заводи» ЁАЖ билан компания умумий қиймати 1 481 200 АҚШ долларига тенг 14 дона MAN TGS 41.400 8×4 BB самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузди.
Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган. Улар, шунингдек, Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизимили қудратли тежамкор D20 двигатели, 16 босқичли механик узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABSли барабанли тормоз, электрон назорат тизимлари ва қулай кундузги кабина билан жиҳозланган.
Қайд этамизки, бугунги кунга қадар умумий суммаси 1 163 800 АҚШ долларига тенг 11 дона автомобиль жўнатилди.

Print Friendly, PDF & Email