Тошкентда Spark электромобили прототипининг иккита версияси намойиш қилинди

Тошкентда InnoWeek инновацион кўргазмаси доирасида Spark электромобили прототипининг иккита версияси намойиш қилинди.

Биринчиси Турин политехника университетининг Инновация марказида Olcha.uz компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Электромобиль маҳсулотларни компанияларга етказиб бериш хизмати учун экологик тоза транспорт воситасининг биринчи экспрементал моделидир.

Автомобиль HHO водород тизими, уч фазали HPEVS AC-50, 50 кВт, 96 В моторига эга. 30 дона CALB CA100, 100 А*с, 9.6 кВт*с батареяси бор. Максимал тезлиги — 150 км/с. Қувват захираси — 80−100 км. Қувватлаш муддати — 4 соат (220 В), 1 соат (тезкор қувватланиш).

Автомобиль вазифалари гидролиз қурилмалари орқали амалга оширилади. Ҳаракатланиш вақтида тоза ҳаводан водород ажратади, хусусан, водород генератори водород ва кислородни ажратади.

Ишлаб чиқувчи мутахассисларнинг айтишича, лойиҳага тахминан 200 миллион сўм сарфланган. Барча сарф-харажатларни Olcha.uz компанияси қоплаган.

Турин политехника университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Алишер Ашуров Spot мухбирига маълум қилишича, электромобилни ўз кучи билан яратишган, 40% эҳтиёт қисмлар ўзлари томонидан йиғилган, яна 60% ини (мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиганларини) хориждан сотиб олишган.

«У (электр автомобиль) тўлиқ ишлайди. Тайёр ва юрмоқда. Ҳозирда у тест режимида, кейинчалик автосаноат оммавий ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган ҳақиқий прототип яратиш учун пул ажратишга ваъда берди», — деди Ашуров.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқиш вазифаси муваффақиятли якунланди. Эндиликда бу мутахассислар ва саноат экспертлари вазифаси.

«Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик, автосаноат ма‘қуллашини кутмоқдамиз. Биз ўзимизнинг шароитимизда электр автомобилни деярли қўл остидаги воситалардан йиғиш мумкинлигини билдирдик, автосаноат эса ўз ресурслари билан янада кўпроқ нарсани амалга ошириши мумкин», — деди Ашуров.

Иккинчи прототип Урганч Давлат университетида St-Energy компанияси иштирокида ишлаб чиқилган.

Ишлаб чиқувчилар бу фикрни 2013 йилда келганини қайд этишди. 2016 йилда улар гибридларнинг биринчи версиясини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни бошлаганлар ва шу йилнинг август ойида 100% электр автомобиль тайёр бўлган.

Двигатель кучи 15 кВт, гел батареяси 100А, машина зарядлаш вақти — 4−5 соат. Умумий кучланиш 14 кт кучга эга 130 В ни ташкил қилади. Электр автомобилининг тезлиги 90−100 км / соат. Ҳайдаш масофаси — 100 км гача. Батареяларни заряд қилиш учун электр қуввати — 10−15 кВт / с.

Ҳар иккала электромобиль ҳаракатланмоқда, Урганчдан прототип, шу жумладан, қуёш батареялари билан ишламоқда

Print Friendly, PDF & Email