Металлургия саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришда вазият қандай?

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2020 йилда фаолият юритаётган 1023 та металлургия саноати корхоналари томонидан 79,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 106,3 % ни ташкил этди.
Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:
🟢 Навоий вилояти 56,9 %
🟢 Тошкент вилояти 36,0 %
🟢 Тошкент шаҳри 6,1 %
☑️ Маълумот ўрнида, 2020 йилда 1,2 млрд. АҚШ долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Бу республика умумий экспорт ҳажмининг 8,2 % ини ташкил этди.
Print Friendly, PDF & Email