Мухаммад Али Эшонқулов билан «Ўзметкомбинат» ёшларининг учрашуви бўлиб ўтди

 Металлурглар маданият саройида таниқли юртдошимиз «15 ёшида талаба бўлган, 10 мингдан зиёд шогирд чиқаришга улгурган «Patronlar Ligasi» клуби, «Biznes Kvadrat» va «Yuksalish’» лойиҳалари асосчиси, Халқаро тоифадаги иқтисодчи, Тадбиркор, Бизнес мураббий, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Австриянинг IMC Krems университети ўқитувчиси, ўзбек ўғлони Мухаммад Али Эшонқулов билан комбинат ёшларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Комбинат бошқаруви, касаба уюшмаси қўмитаси ва комбинат ёшлар иттифоқи Кенгаши хамкорлигида Мухаммад али Эшонқулов билан ташкил этилган тадбир самимий сухбат шаклида бўлиб ўтди. Учрашув якунида иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишиб, келажак хаётлари учун жуда ҳам керакли маслахатларни олишиб унутилмас тассуротлар билан қайтишди.

Биз ўзларининг қимматли вақтларини ажратиб шахримизга ташриф буюриб, ёшларимизга ўзларининг маслахтлари бериб илмларини улашган Мухаммад Али Эшонқуловнинг келгусидаги фаолиятларига улкан зафарлар тилаймиз.

 

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email