«Ўзметкомбинат» АЖ матбуот хизмати ходимлари мукофотланди

  27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бошқарув биноси мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди.
   Тадбирда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси — бош директори Рашид Пирматов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов ҳамда комбинатимиз матбуот хизмати ходимлари иштирок этишди.
    Дастлаб, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси — бош директори Рашид Пирматов комбинатимиз Матбуот хизмати ходимларини касб байрамлари билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг соҳада кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган ходимларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
   Ўз навбатида матбуот хизмати ходимлари ҳам бундай эътибор учун комбинат рахбариятига миннатдорчилик билдиришди.
«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси
Print Friendly, PDF & Email