«Энг яхши ишчи» ва «Энг яхши бригада» номинациялари бўйича кўрик-танловнинг январь-февраль ойлари якуни натижалари

     2019 йил «Фаол инвеститциялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да  «ЖМ Ўзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил учун «Энг яхши ишчи» ва «Энг яхши бригада» номинациялари бўйича кўрик-танлов ўтказиш буйича тасдиқланган Низом асосида корхонада 2019 йил январ-феврал ойлари якуни  бўйича «Энг яхши ишчи» номинацияси  кўрик-танлови якунланди.

   Кўрик-танлов ўтказиш бўйича тузилган  комиссия хулосасига асосан январ-Февраль ойларида «Энг яхши ишчи» номинацияси бўйича 14 нафар ишчи ғолиб деб топилиб, уларни ўз иш жойларида тадбирлар ташкил қилиниб, тақдирлаш маросимлари ўтказилди. Жойларда «Энг яхши ишчи»ларни тақдирлаш бўйича касаба уюшмаси томонидан тайёрланган дипломлар ва эсдалик совғаларини касаба уюшма қўмитаси раиси Ў.Мирзаев ва жойлардаги бошқарма-бўлим бошлиқлари томонидан такдирлаб берилди.

«ЖМ-Ўзбекистон» АЖ касаба уюшма қўмитаси

раиси ўринбосари А.Юсупов

Print Friendly, PDF & Email