Оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади.

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ оилани янада мустаҳкамлаш, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғамхўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарларида “… эзгу одатимизга айланиб кетган меҳр-оқибат тушунчасини оладиган бўлсак, унинг жуда теран тарихий, миллий, диний илдизлари борлигини кўриш мумкин. Бу аввало инсоннинг инсон билан, қўшнининг қўшни билан, қариндошнинг қариндош, оиланинг оила билан, энг муҳими, шахснинг жамият билан уйғун бўлиб яшашини, етим-есир, бева-бечора ва ногиронларга, мусофирларга саховат кўрсатиш, сидқидилдан, беғараз ёрдам беришни англатади ва бундай хусусият халқимизнинг маънавий оламига сингиб кетганини ҳеч ким инкор эта олмайди.”- деб, таъкидлашлари фикримиз исботидир. Бугунги кунда оила, фарзанд тарбияси ва у билан боғлиқ қонунчилик янада мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги тантанали маросимидаги сўзлаган нутқида оилани жамиятидаги тутган ўрнига баҳо бериб, шундай таъкидлаган эди: “Бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Ҳар қайси онгли инсон жондан азиз фарзандининг бахтини, камолини ўйлаб, ҳамиша эзгу орзу-интилишлар билан яшайди, ўз зурриётининг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишини истайди. Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”.

Дунёнинг баъзи ривожланган мамлакатларида оммавий маданият ҳуруж қилаётган, инсоний аҳлоқий қадриятлар кадрсизланаётган ва айниқса оила кишиларнинг тарихий бирлиги сифатида четга сурилаётган бир даврда, мамлакатимизда оилага нисбатан бундай эътибор алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз давлат мустақиллигигаэришгандан кейин иккита ижтимоий тузилма яъни маҳалла ва оилаконституциявий мақомга эга бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва фуқароликжамияти барпо этиш йўлидан изчил ривожланиб бормоқда. Бу буюк мақсадгаэришишда жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила муҳим ўрин тутади.Мамлакатимизда оила институтининг ривожланиши ва жамиятимиздаоиланинг камол топиши йўлида асос бўладиган мустаҳкам қонунчиликтизими яратилган. Ёш оилаларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида расмий равишда ўз аксини топди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидаайни шу масалага бағишланган махсус боб мавжуд. Бу – ЎзбекистонКонституциясининг XIV боби бўлиб, у “Оила” деб номланади ва 63-66-моддаларни ўз ичига олади.

Оила манфаатининг ҳуқуқий кафолатлари -Ўзбекистон Республикасининг“Фуқаролик кодекси”, “Меҳнат кодекси”, “Уй-жой кодекси” ҳамда “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунларда кўздатутилади. Уларда оила аъзолари учун кўзда тутилган имтиёзлар, меҳнатқилиш, уй-жойлик бўлиш ҳуқуқлари аниқ белгилаб қўйилган.Айниқса 1998 йилда мамлакатимизда Оила Кодексининг қабулқилиниши жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оиланинг ҳуқуқлари,мақоми,имтиёзлари ва кафолатларини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятгаэга бўлди.Қонун ҳужжатларида ифода этилган ҳуқуқий меъёрларнинг изчил ҳаётгатадбиқ этилишини давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамиздаҳар йили ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган давлат дастурларитаъминламоқда.

Хусусан, “Оила йили”, “Соғлом авлод йили”, “Оналарва болалар йили”, “Сиҳат саломатлик йили”, “Мустаҳкам оила йили”, “Ободтурмуш йили”, “Соғлом бола йили”, “Соғлом она ва бола йили” вабошқа давлат дастурлари бўйича кенг қўламли тадбирларнинг амалгаоширилиши оилани мустаҳкамлаш, фаровонлигини ошириш мақсадларигахизмат қилди.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2007 йил 18майдаги “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доирқўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони оила, айниқса ёш оилалардавлат ва жамият эътиборида, ҳимоясида эканлигининг ёрқин далолатибўлади.

Статистика маълумотларига биноан Ўзбекистонда ҳозирги вақтдагижами оилаларнинг 40-45 фоизини ёш оилалар ташкил этади. Улар тўғрисидағамхўрлик қилишни давлат ўз зиммасига олганлиги республикамиздамустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб собитқадамлик биланамалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг яна бир, жуда муҳимамалий ифодасидир.

Оила жамиятнинг асосий бўғини экан, унинг мустаҳкам бўлиши,фаровонлиги давлатимиз ва жамиятимиз равнақига хизмат қилишишубҳасиздир.Хуллас, ёшлар давлати бўлган — Ўзбекистонда ёш оилаларга барчашарт-шароитлар ва қулай имкониятлар яратиб берилмоқда. Юқоридаалоҳида эътироф этилганидек, ёш оилалар ҳамиша давлатнинг назарида ваэътиборидадир. Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “… мустаҳкам оилава бахтли турмуш, авваламбор, оила қурадиган ёшларнинг ўзига, уларнингақл-заковати, маънавий фазилатларига, оила, жамият олдидаги ўз бурч вамасъулиятларини чуқур англаб етишига боғлиқ”.Оила ҳуқуқий категория сифатида мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида мустақилҳуқуқ тармоғи хисобланади. Ижтимоий таъминот ҳуқуқида кам таъминланган оилалар тоифасимавжуд ва конун хужжатларида уларнинг мезонлари белгилаб кўйилган.Бундай оилалар давлат томонидан алоҳида ижтимоий муҳофаза қилинади.

Фуқаролик ҳуқуқи, молия ҳуқуқи тизимида эса ёш оила ўзига хоскатегория сифатида мавжуд. Ёш оилага нисбатан имтиёзли истеъмолкретиди, ипотека кредити берилиши ва бошка имтиёз ва енгилликлар конунҳужжатларига белгилаб кўйилган.

Оила дейилганда кишиларни қон-қариндошлик, никоҳ ва бошкаҳуқуқий негизларга асосланувчи, бир-бирларига нисбатан мехр-оқибат, ўзароғамхўрлик, биргаликда яшаш ва умумий рўзғор юритиш ва доимий муаяйҳуқуқий боғланиш мавжуд бўлган кишилар жамоаси бўлиб, бу ҳуқуқийбоғланиш конституциявий нормалар ва турли ҳуқуқ тармоқлари нормаларибилан тартибга солинади.

Оила ижтимоий тузилма сифатида доимий давлат ғамхўрлиги объектихисобланади. Жумладан Президентимиз И.Каримов мамлакатимизни2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилгамўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларигабағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидагимаърузасида кўрсатганидек, ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳаётдаражаси ва сифатини янада ошириш билан боғлиқ масалалар бундан буёнҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади.

Оилани мустаҳкамлаш нафақат мамлакат, балки дунё миқёсидаги глобалаҳамиятга эга масала. Оилалар аҳиллиги ва мустаҳкамлигига эришишмақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1993 йил 20сентябрда 15 майни Халқаро оила куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарорқабул қилди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосисифатида халқаро меъёрларни жамиятимиз ҳаётига тўлиқ татбиқ этишмақсадида ўтган йиллар мобайнида оила тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти,жамиятда тутган ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳуқуқийасослар яратилди. Айниқса, аёллар ва болалар манфаатлари, уларсаломатлигини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.Конституциямизнинг 14-бобида оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги,жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши, Оила кодекси ва бошқа қонунларорқали ёш ва кўп болали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан қаторимтиёзлар белгилангани фикримизнинг ёрқин далилидир.

Оила – нафақат бир юртнинг, балки умуминсониятнинг катта сиёсати.Мустақилликка эришганимиздан сўнг соғлом ва баркамол авлодни воягаетказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилишмасаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу борадаюртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар жаҳон миқёсида ҳамэътироф этилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясишу сохани мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришборасидаги барча ишларкилмокда.

Парламент томонидан қабул қилинаётган ушбу Қонунлар ҳуқуқий ҳужжат сифатида, қолаверса, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давлат қурилиши, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда эришилаётган ютуқларда ўз аксини топмоқда

Мазкур ўзгариш ва янгиланишлар аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатлами манфаатини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаси, деб ҳисоблаган Ўзбекистон ХДП дастурий ғояларига тўла мос келади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси давлат ҳамда жамият ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш, юртимизда ҳар бир инсон ва оила учун фаровон турмуш шароитларини яратишда фаол иштирок этиш орқали ўз электорати манфаатини ҳимоя қилиш бўйича доим ўзининг аниқ мақсадлари ҳамда ғояларини илгари суради.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси асрлар давомида шаклланган оилавий қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлашда, энг муҳими, ўсиб келаётган ёш авлоднинг Ватанига содиқ, баркамол инсон бўлиб шаклланишида улкан ҳисса қўшган катта тарбия мактаби вакиллари, муҳим ижтимоий институт, деб билади.

Мухтасар айтганда, республикамизда оилаинститутини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ёш оилаларнимоддий кўмаклашишга пировардида оиланинг фаровонлигини таъминлашгадоимий эътибор қаратиб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, аҳолини, жумладан, ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қонунчилик ташаббуслар чикиш ишларини олиб боради.

А.Умаралиев

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати

 

Print Friendly, PDF & Email