Вакилларимиз энг фаоллар қаторида тақдирланишди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш» Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда вилоятдаги корхона ва ташкилотларда касаба уюшмаси ва меҳнат муҳофазаси йўналиши бўйича юқори натижаларга эришган мутахассислар иштирок этишиб бир қатор номинациялар бўйича тақдирланишди. Улар қаторида комбинатимиз вакиллари ҳам ушбу танловда фаол иштирок этиб ғолиблар қаторидан жой олишди.
«Энг яхши касаба уюшма қўмитаси» номинацияси бўйича 1-ўрин Электрда пўлат эритиш бўлинмаси касаба қўмитаси раиси Маруф Алламуратов
«Энг яхши ташкилот» номинацияси бўйича 2-ўрин Темир-терсакларни қайта ишлаш бўлинмаси
«Энг яхши меҳнат мухофазаси вакили» номинацияси бўйича 2-ўрин Электротехника лабораторияси муҳандиси Лочин Джураев
Энг яхши меҳнат мухофазаси бўйича ёш мутахассиси » номинацияси бўйича 3-ўрин Саноат хавфсизлиги меҳнат мухофазаси ва экология департаменти муҳандиси Шахбоз Эралиев Фурсатдан фойдаланиб, танловда ғолиб бўлганларни эришган ютуқлари билан табриклаб, келгусидаги иш фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман.

Print Friendly, PDF & Email