Зарбдор 30 кунлик пахта йиғим- теримида UZChasys МЧЖ қўшма корхонаси ходимлари фаол иштирок этмоқда

     «УзЧасис»МЧЖ қўшма корхонасида меҳнат қилаётган ишчи ва ходимлар 2017 йил пахта хосили   йиғим-теримида  Сирдарё вилоятининг Боёвут  тумани фермер хўжаликларида фаол иштирок  этмоқдалар.

     2017 йил 21 октябр куни корхона касаба уюшма ташкилоти раиси Абдурахмон Махмудов  ва ёшлар иттифоқининг корхона етакчиси Шерзод Сиддиковлар хашарчилар билан учрашиб давра сухбати ташкил қилдилар.

    Уларга юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, корхонадаги янгиликлар тўғрисида гапириб, ёғин – сочинга қолмай  йиғим теримни қиска муддатда териб олиш, соғ- саломат оиласи ва  корхона бағрига қайтишларини айтиб ўтдилар.

    Давра сухбати якунида йиғим теримда фаол иштирк этган илғор теримчилар касаба уюшмасининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email