“СамАвто” МЧЖ жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан конференция мажлиси бўлиб ўтди

         Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Хакулов ва раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси билан биргаликда Самарқанд шахрида жойлашган “СамАвто” МЧЖга ташриф буюриб, 2018 йилда жамоа шартномаси ва иловаларининг бажарилиши тўғрисидаги хисоботни тинглаш ва далолатномасини тасдиқланиши хамда навбатдаги жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни мухокама этишга бағишланган конференцияда иштирок этдилар.

           Маълумот ўрнида айтиш керакки, «Самарқанд Автомобил Заводи» МЧЖ 1999 йил 16 мартда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг автотранспорт корхоналарини ва ташкилотларни, шунингдек МДХ мамлакатларини корхона махсулотлари – I, II, III синфли М3 тоифали автобуслар ва N2, N3 тоифали юк автомобиллари, хамда юк автомобилларини кузовлар билан таъминлаш мақсад этилган, ҳозирги кунга келиб корхона ушбу вазифани тўлиқ уддаламоқда. Корхона 2018 йилда 3370 дона (шундан 2466 донаси юк автомобиллари) автомобиль ишлаб чиқариб ишлаб чиқариш режасини 105.9% га бажарди.

     Жамоа шартномасини мухокамасига бағишланган конференцияда корхона маъмурияти директори, Бошланғич касаба уюшмаси раиси ва ходимлари ҳамда 100га яқин корхона ишчи меҳнаткашлари иштирок этдилар. Сўзни “СамАвто” МЧЖ Бошланғич касаба уюшмаси раиси Ш. Ахмедов очиб, 2018 йилда жамоа шартномаси бандларида кўзда тутилган тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан қилинган ишлар бўйича ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Унга кўра 2018 йил давомида корхонада ишчилар мехнат шароитларини яхшилаш, ходимлар саломатлигини назорат қилиш бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш, оммавий тадбирлар, спорт-саломатлик, ёшларни қўллаб қувватлаш, ижтимоий масалалар бўйича хам сезиларли ишлар олиб борилган.

        2018 йил давомида 85 нафар ходим корхона кафиллиги остида кредитга автомобиль сотиб олишга мувуффақ бўлиган, қувонарлиси ушбу ходимлар орасида 4 нафар аёллар ва 20 дан ортиқ ёш ходимлар бор.

Шундан кейин корхона маъмурияти директори сўзга чиқиб жамоа шартномасида кўрсатилган иш берувчи зиммасига қўйилган вазифалар юзасидан ўз ахборотини ўқиб эшиттирди.

Print Friendly, PDF & Email