“ЖМ- Ўзбекистон” АЖ корхонаси касаба уюшма қўмитаси, хотин-қизлар кенгаши ҳамда ёшлар бирлашмаси иштирокида қатор тадбирлар ўтказилди

“ЖМ- Ўзбекистон” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан корхона Ёшлар Кенгаши билан биргаликда корхона  цехлари ва бўлимлари ёшлари ўртасида Корхона Биринчилиги бўйича “Катта футбол”  мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда корхонада ишловчи ёшлардан ташкил топган 14 та ёшлар спорт жамоаси иштирок этди. Спорт тадбирларининг ўзида 450 нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Спорт мусобақаларида фахрли 1-чи ўринни “Таъминот-2” ёшлар футбол жамоаси, 2-чи ўринни эса “1-Пайвандлаш цехи” ёшлар спорт жамоаси  ва 3-чи уринни “Йигув цехи-1” ёшлар спорт жамоаси эгаллади. Ғолиб жамоалар касаба уюшма қўмитаси томонидан  дипломлар ва эсдалик совғалари билан такдирландилар.

Бундан ташқари  8 март «Хотин кизлар куни» байрами муносабати билан касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонада ишловчи хотин-кизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди. Спорт тадбирини корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мирзаев Ўктамжон кириш сўзи билан очди ва спорт тадбири катнашчиларини кириб келаётган байрам билан  табриклади. 

Спорт мусобакалари спортнинг

  1. Стол тенниси.
  2. 100 метрга югуриш.
  3. Шашка.
  4. Жуфт оёқда сакраш.
  5. Арқон тортиш турлари бўйича утказилди.

Спорт мусобакаларида корхонада ишловчи 100 нафардан зиёд аёллар фаол иштирок этдилар.

Спортнинг Стол тенниси тури бўйича 1-ўринни Умумий бўлим ишчиси Собирова Ёкутхон, 2-ўринни Сифат бошқармаси  мухандиси Хамроқулова Мохирахон ва 3-ўринни Сифат бошқармаси  мухандиси Мирзаева Одинахонлар эгалладилар.

Спортнинг 100 метрга югуруш тури бўйича 1-ўринни Умумий бўлим ишчиси Нўмонова Шохидахон, 2-ўринни Ходимлар бошкаруви бўлими ходими Мамажонова Дилнозахон ва 3-ўринни Умумий бўлим ишчиси Соломова Шаходатхонлар эгалладилар.

 Спортнинг Шашка тури буйича 1-ўринни Умумий бўлим ишчиси Мажидова Одинахон, 2-ўринни Марказий юклаш майдони товаршуноси Исамитдинова Хафизахон ва 3-ўринни Умумий бўлим ишчиси Қамбарова Маргубахонлар эгалладилар.

Спортнинг арқон тортиш тури бўйича 1-ўринни “1-Маъмурият хизмати” спорт жамоаси, 2-ўринни Ошхона спорт жамоаси ва    3-ўринни “2-Маъмурият хизмати” спорт жамоаси эгалладилар.

Спортнинг Жуфи оёқда сакраш тури бўйича 1-ўринни Умумий бўлим ишчиси Рахмонова Барнохон, 2-ўринни Умумий бўлим ишчиси Зокирова Венера ва    3-уринни “Қўриқлаш бўлими” ходими Матмусаева Нодирахонлар эгалладилар.

Мусобака голиблари корхона ва касаба уюшма қўмитаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email