Тармоқ тизимларида амалга оширилаётган сайёр қабуллар

    Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш мақсадада, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Республика Кенгашининг раиси А.Хакулов ҳамда Республика Кенгашининг аппарат ходимлари тармоқ тизимининг Андижон вилоятидаги “Уз Донг Янг Ко” қўшма корхонаси, “Уз Корам Ко” қўшма корхонаси, “Уз Тонг Хонг” қўшма корхонасининг жами 70 нафарга яқин ишчи ва ходимлари билан корхонларнинг ўзида учрашиб уларнинг 30 дан ортиқ оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан, 12 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 18 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email