«Узметмашсаноат» касаба уюшмасининг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови ғолиби Андижон вилояти «GM-Uzbekistan» АЖга ташрифи

    Бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг корхона ва ташкилотларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

    Жумладан, 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танловининг ўтказилиши бу соҳада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди. Натижада корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшма қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътибори кучайди.

    Кўрик-танловнинг республика финал босқичида иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар фаолиятини оммалаштириш, бошланғич ташкилотлар раисларининг ўзаро тажриба алмашишлари мақсадида  намунали бошланғич ташкилотларга ташрифлари ташкил этиб борилмоқда.

    Шулардан бири тармоқнинг 2015, 2017 йиллар «Энг намунали бошланғич ташкилот» танлов ғолиби Андижон вилояти «GM-Uzbekistan» АЖга  жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари тармоқнинг касаба уюшма бошланғич ташкилотлар фаолларини ташрифи ташкил қилинди.

    Бунда нафақат «GM-Uzbekistan» АЖ касаба уюшма қўмитасининг фаолияти билан, балки ягона, ажойиб ишлаб чиқариш цехлари билан  танишилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларга корхона фаолияти тўғрисида видеолавҳалар намойиш этилди.

    Хозирги кунда «GM-Uzbekistan» АЖ республикамиз саноатлардаги энг илғор ишлаб чиқаришлардан  бири десак янглишмаган бўламиз. Корхонада  русумли автомобиллар ишлаб чиқилмоқда. Бу соҳада ишлаганимизга доимий фаҳрланардик. Лекин тармоқнинг касаба уюшма ходимларида бу суръат катта таассъурот қолдирди ва узоқ муддатга уларнинг хотирасида қолади деб ўйлаймиз.

Шодия Аюпова — Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари
ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича
бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email