Турин Политехника Университети ходимлари Scopus Award ҳалқаро мукофоти билан тақдирландилар

    Ўзбекистон олимлари биринчи халқаро илмий форуми доирасида Scopus Award обрўли жаҳон илмий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Улар қаторида Тошкентдаги Турин политехника университети ходимлари ҳам тақдирландилар.

   Табиий-математик интизом кафедраси мудири, техника фанлари доктори Тўлаганов Дилшод Убайдуллаевич “Йил олими” мукофотини, Университет илмий ходими Хўжамбердиев Мираббос “Энг яхши ёш олимларга” мукофотини, Табиий-математик интизом кафедраси профессори, кимё фанлари доктори Рўзимуродов Олим Норбекович эса – инжиниринг ва технологиялар соҳасига оид мукофотга қўлга киритдилар.

    Scopus мукофоти Elsevier компанияси ташаббуси билан тузилган обрўли глобал илмий мукофот ҳисобланади. Scopus Award олимларни фаол ишлари учун рағбатлантириш, олим мақомини ушлаб туриш, ёш олимлар орасида профессионал илмий фаолиятни кенг ёйишга қаратилган. Миллий фан ривожида алоҳида муаллифнинг ҳиссаси эълон қилинган илмий мақолалар сони ва уларнинг халқаро даражадаги журналларда чоп этилиши билан белгиланади ҳамда субъектив баҳога йўл қўйилмайди.

 

Print Friendly, PDF & Email