«UzAuto Motors»AJ Хоразм вилояти филиалида Янги йил байрами

2021-йил 30-декабрь куни Янги 2022 -йил кириб келиши муносабати билан «UzAuto Motors»AJ Хоразм вилояти филиалида Янги йил байрами тадбири ўтказилди. Филиалимиз  бошқарувчи директори С.М.Жуманиязов сўзга чиқиб 2021-йилда корхонамиз эришган ютуклари ҳамда 2022-йилги режалар билан  таништриб  ишчи-хизматчиларимизни байрам билан муборакбод этиб, ўзларининг тилакларини билдириб ўтдилар.

Тадбир давомида «UzAuto Motors»AJ Хоразм вилояти филиали Ишлар бошқаруви Иш бошқарувчиси А.Т.Арзиев, Касаба уюшма қўмитаси раиси K.P.Ибадуллаевлар ишчи-хизматчиларимизни  Янги 2022 — йил билан табриклаб самимий тилакларини билдириб, юртимиз равнақи, автомобилсозлик саноатини ривожантиришда, корхонамиз ишлаб чиқариш салохиятини янада юксалтиришда, муваффақиятларга эришишларида зафарлар тиладилар.   

Янги 2022-йил кириб келиши муносабати билан 120 нафар филиалимиз илғор ишчи-хизматчилари касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек ишчи-хизматчиларимизнинг  фарзандлари учун Янги йил совғалари тарқатилди. Байрам  муносабати билан   корхонамиз ходимлари ва уларнинг фарзандлари ўртасида «UzAuto Motors» компанияси ютуқлари – менинг ютуқларим, Менинг отам ёки онам «UzAuto Motors» корхонасида ишлайди(фарзандлари учун) ҳамда 25 йиллик байраминг билан «UzAuto Motors»! номли ижодий танлов ғолиблари корхонамиз томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email