«UzAuto Motors» AJ кохонасида 2024 йил 14-январ «Ватан химоячилари куни» байрами кенг нишонланди.

«UzAuto Motors» AJ кохонасида 2024 йил 14-январ «Ватан химоячилари куни» байрами кенг нишонланди.  Байрам муносабати билан тантанали тадбир ташкил килинди.  Байрам тадбирига  нафакадаги фахрий ишчи-ходимлар ва 31 нафар байналминал фахрий жангчилар, чернобил авариясини бартараф килишда катнашганлар  таклиф этилиб уларга эсдалик совгалари берилди.

   Ушбу байрам тадбирида  Корхона касаба уюшма кумитасининг раиси У.Мирзаев барча тадбир катнашчиларини байрам билан кизгин табриклади. Нафакадаги фахрийларни Асака автомобил заводини ташкил килинишида, иш фаолиятида килган фидокорона мехнатларига ташаккур  билдирди.

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.

 Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз қуролли кучларига ва ватан химоячиларига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Бу байрам нафақат йигитларни, балки Ўзбекистонда яшаётган, хоҳ у еркак бўлсин хоҳ аёл, ҳар бир фуқаронинг байрамидир.

Чунки ватан химояси учун ҳар бир фуқаро масъул. Йигитларимиз ватан химоясига қўлида қурол билан шай турсалар, оналаримиз ва аёлларимиз ватанга шундай мард, жасур, элпарвар ўғлонларни тарбиялаб вояга етказиб ватан химояси учун улкан хисса қўшадилар.

Барчангизни 14 – январ «Ватан химоячилари куни» билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Мардлик, жасурлик, шижоат хеч биримизни тарк этмасин. Доимо юртимиз шундай тинч, осмонимиз мусаффо, бўлсин.

Print Friendly, PDF & Email