“Ўзметкомбинат” АЖ аёллар ўртасида спорт мусобақаси.

2021 йил 6 март куни комбинатга қарашли «Ёшлик» спорт мажмуасида Касаба уюшма қўмитаси томонидан «8-март Халқаро хотин-қизлар куни»га бағишлаб комбинатда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг 5 тури бўйича спартакиада ташкил этилди.

Спорт мусобақасининг очилиш маросимида касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов, Ўзметмашсаноат касаба уюшмаси Республика Кенгаши маъсул котиби Аъло Алаутдинова, комбинат мактабгача таълим бўлими рахбари, комбинат хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Абдуллаева барча хотин-қизларни баҳор айёми «8 март Халқаро хотин-қизлар куни» билан муборакбод этишиб, самимий тилакларини билдиришди.

Мазкур спартакиада спортнинг Стол тенниси, Дартс, Шашка, Қувноқ эстафета ва Волейбол турлари бўйича ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз бўлиб ўтган спартакиада якунида ғолиб ва совриндорларга касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари шунингдек Ўзметмашсаноат касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фаол қатнашган Комбинат марказий лабораториясига «Энг ахил жамоа», Темир терсак парчаларини қайта ишлаш цехига «Энг чаққон жамоа» Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш цехига «Энг зукко жамоа» номинациялари бўйича диплом ва совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email