«UzAuto Motors»АJ Хоразм вилояти филиали «Мустақиллик байрами» муносабати билан ўтказилган тадбирлардан лавҳалар

   «UzAuto Motors» АJ Хоразм вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақил лигининг 28 йиллигига бағишлаб Корхона маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ва «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти ташаббуси билан  бўлим, бўлинма ва цех спорт жамоалари ўртасида  спортнинг  мини футбол, арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат, шашка, сузиш, турник тортиниш ва югуриш турлари бўйича корхона хотин-қизлари ўртасида югуриш ва шашка турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

    2019 йил 23 август куни филиалимизда «Мустақиллик» байрами муносабати билан филиал Хотин-қизлар қўмитаси ,“Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ва Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан филиалимиз хотин-қизларини ҳам спорт соғломлатириш ишларига жалб қилиш, меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида корхонамиз хотин-қизлари ўртасида спортнинг шашка ва югуриш турлари бўйича спорт мусобақаси  ўтказилди. Югуриш мусобақасида маррага биринчи бўлиб Ходимлар билан ишлаш бўлинмаси инспектори Норбаева  Дилдора Фурқатовна етиб келди. Иккинчи ўрин Хўжалик хизмати бўлинмасидан Саидова Барно Бахтиёровна ва учинчи ўрин  Хўжалик хизмати бўлинмасидан Абдуллаева Маъмура Бекдурдиевнага насиб қилди. Шашка мусобақаси ҳам баҳсларга бой бўлди ва биринчи ўринни Меҳнат мухофазаси, харакат хавфсизлиги ва экология бўлинмаси экологи Шамуратова Шахноза Пулатовна қўлга киритди. Иккинчи ўринни Хўжалик хизмати бўлинмасидан Джуманазарова Мадина Рахимбаевна, учинчи ўринни Махсус бўлим, рухсатномалар бюроси навбатчиси  Яқубова Гулноза  қўлга киритди.

   Филиалимиз бошқарувчи директори в.б У.Ю.Маткаримов , Ходимлар бошқаруви бўлими бошлиғи М.Ф.Эрназаров ва Хужжатлар назорати бўлинмаси бошлиғи И.Дурдиевлар  спорт мусобақаси 1-2-3-ўрин ғолибларига қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

     Футбол мусобақаси  бўйича 1-ўрин Бўёқлаш 1  жамоаси , 2-ўрин Кадр + Махсус бўлим жамоаси, 3-ўрин Пайвандлаш цехи Лабо жамоаси ғолиб  бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email