“UzAuto Motors” АЖ Рахбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирлардан лавҳалар

   Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги Асака автомобилсозлик заводи “UzAuto Motors” АЖда 2019 йил 1-сентябрь «Мустақиллик куни» байрамига бағишлаб корхонада тантанали байрам тадбири йигилиши ўтказилди. Тантанали йигилишни корхона касаба уюшма раиси Мирзаев Ўктамжон кириш сўзи билан очди ва корхона барча ишчи-ходимларини Мустақиллик  байрами билан табриклади. Сўнг корхона ишлаб чиқариш бошқармаси директори в.б. Мамадалиев Саидбек сўзга чиқиб, корхона барча ишчи-хизматчиларини байрам билан табриклади, келгусидаги режалар билан таништирди. Тадбир сўнгида корхона рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан энг фаол ишчи-ходимлардан 100 нафардан зиёдроги фахрий ёрлик ва эсталик совгалари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Жумладан: касаба уюшма хисобидан корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимлар оилалари ва кам таъминланганлар оилаларидан хабар олиниб, уларга 80 дона озиқ-овқат тўпламлари тайёрланиб ёрдам сифатида берилди. Корхонамизда ишлаб вафот этган ишчи-ходимларнинг мактаб ёшидаги 90 нафар фарзандларига ўқув қуроллари тўплами ёрдам сифатида берилди.

“Мустақиллик байрами  муносабати билан корхонамизнинг бўлимлари ва цехлари спорт жамоалари ўртасида спортнинг “Кичик футбол”, “Волейбол”, “Шахмат” ва “Стол тенниси” турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиниб уюшқоқлик билан ўтказилди. Мусобақаларда корхонанинг 46 та спорт жамоалари ўзаро куч синашдилар.

“Кичик футбол” мусобақасида корхонанинг 2-Пайвандлаш цехи футбол жамоаси аъзолари фахрли 1-ўринни эгаллаб,1-даражали  диплом ва эсталик совгалари билан тақдирландилар. 2-чи ўринни SKD бўлими футбол жамоаси аъзолари эгаллаб, 2-даражали диплом ва эсталик совгалари билан тақдирландилар. 3-чи ўринни Асбобсозлик цехи футбол жамоаси аъзолари эгаллаб, 3-даражали диплом ва эсталик совгалари билан тақдирландилар.

“Волейбол”  мусобақасида корхонанинг 2-Пайвандлаш цехи жамоаси аъзолари фахрли 1-ўринни эгаллаб,     1-даражали диплом ва эсталик совгалари билан тақдирландилар. 2-чи ўринни 1-Пайвандлаш цехи жамоаси аъзолари эгаллаб, 2-даражали диплом ва эсталик совгалари билан тақдирландилар.   3-чи ўринни Маъмурият хизмати жамоаси аъзолари эгаллаб, 3-даражали диплом ва эсталик совгалари билантақдирландилар.                                                                                                                               “Шахмат” мусобақасида корхонанинг Таъминот тизими бошкармаси  мухандиси Маматқулов Рустамжон фахрли 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом ва эсталик совгаси билан тақдирланди.    2-чи ўринни Мухандислик махсулотлари  бўлими мухандиси Худойбердиев Дилшодбек  эгаллаб, 2-даражали диплом ва эсталик совгаси билан тақдирланди.                                                                                                 3-чи ўринни Касаба уюшма хисобчиси Тўхтаходжаев Ахмаджон эгаллаб, 3-даражали диплом ва эсталик совгаси билантақдирланди.                                                                                                                                                      “Стол тенниси” мусобақасида корхонанинг  Таъминот тизими бошқармасининг 3-Таъминот бўлими ишчиси Мамажонов Қутбиддин фахрли 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом ва эсталик совгаси билан тақдирланди.  2-чи ўринни  Марказий юклаш майдони хайдовчиси Бойбубаев Муродилжон эгаллаб, 2-даражали диплом ва эсталик совгаси билан тақдирланди.                                         3-чи ўринни Коммунал хизмат бўлими ишчиси Гофуров Иминжон  эгаллаб, 3-даражали диплом ва эсталик совгаси билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email