“UzAuto Motors”AJ Рахбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг Катта футбол тури бўйича “Рахбар кубоги”  турнири ўтказилди

UzAuto MotorsAJ Рахбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан, Корхона бошқарма, бўлим ва цехлари спорт жамоалари ўртасида спортнинг Катта футбол тури бўйича “Рахбар кубоги”  турнири мусобақалари ташкил қилинди. Турнирда корхонамиз бўлим ва цехларидан 20 та футбол жамоалари қатнашдилар. Мусобақалар жуда қизғин курашлар остида ўтди.Якуний натижалар,“Рахбар кубоги” турнирининг Финал мусобақасида қуйидаги спорт жамоалари голиб бўлдилар.

1-ўринни “Йиғув” цехи футбол жамоаси

2-ўринни “Уй мехнати” футбол жамоаси

3-ўринни “2-Пайвандлаш” цехи футбол жамоаси.

Бундан ташқари номинациялар бўйича ғолиблар

Энг яхши дарвозабон  —  Сулаймонов Умиджон           —  ЙИГУВ ЦЕХИ  

Энг яхши хужумчи       —   Комилов Ислом                     — 1-Таъминот

Энг яхши химоячи        —  Сидиков Жасур                     —  СЧХОКИ ва С

Энг хши рим химоячи    Курбоналиев Абдумухтор    — Асбобсозлик

Энг хши гол урган футболчи Рахмонов Отабек    — 2-Пайвандлаш

Мусобақа якунида Корхонамиз касаба уюшма қўмитаси томонидан қатнашчиларга эсталик совғалари, диплом ва кубок билан тақдирландилар.

Мусобақани ташкил қилишдан асосий мақсад мехнат жамоаларида спортнинг оммавийлигини таъминлашга, уларни спортга жалб этиш йўли билан саломатликларини мустахкамлашга кўмаклашаётганимиздан бахтиёрмиз. Чунки тани соғ, кайфияти хуш одамнинг уйида хурсандчилик, ишида унум бўлади.

UzAuto MotorsAJ касаба уюшма қўмитаси .

Print Friendly, PDF & Email