Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг Республика босқичини якунлади

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгашининг “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги раёсат қарори асосида тизимдаги барча бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида танлов ташкил этилди.

Мазкур кўрик-танлов Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилди.

Кўрик-танловда иштирок этиш мақсадида 100 тадан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фолияти Республика комиссияси томонидан ўрганилиб, баҳоланди.

Республика комиссияси танловнинг тармоқ босқичи ғолибларини аниқлашда жамоа шартномаларини тармоқ келишувларига мослаштирган, иш берувчилар билан ҳамкорликда уларнинг бажарилишига эришган,  бандлик ва янги иш ўринларини яратиш, муносиб иш ҳақи тўланиши,  ходимлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини ярата олган, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида меҳнат қонунларига риоя этилишини таъминлаган, фаолиятни устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тўғри ва самарали ташкил этган, ихтиёрларида қолдирилган маблағлардан тасдиқланган сметаларга мувофиқ мақсадли фойдаланиб, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини самарадорлигига эътибор қаратди.

Кўрик-танлов якунларига кўра энг юқори бални қўлга киритган қуйидаги тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари Республика миқёсида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлов ғолиблари деб топилди.

Аъзолари 100 нафардан кам бўлган бошланғич ташкилотлар бўйича:

I ўрин -– “Avtoolam” МЧЖ журнали таҳририяти бошланғич касаба уюшма ташкилоти;

II ўрин -– “Samarqand avtosavdo” МЧЖ бошланғич  касаба уюшма ташкилоти;

III ўрин – “UzEraeCable” МЧЖ ҚК бошланғич  касаба уюшма ташкилоти.

Аъзолари 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилотлар бўйича:

I ўрин -– “Uz Koram-Co” МЧЖ бошланғич  касаба уюшма ташкилоти;

II ўрин – “Uzavtomotors Powertrain” АЖ бошланғич  касаба уюшма ташкилоти;

III ўрин – “Avtooyna” МЧЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти.

Кўрик танловнинг биринчи ўрин соҳиблари  “Автоолам” МЧЖ журнали таҳририяти бошланғич касаба уюшма ташкилоти (аъзолари 100 нафаргача бўлган);

“ЎзКорамКо” МЧЖ бошланғич  касаба уюшма ташкилоти (аъзолари
100 нафардан зиёд бўлган) Республика финал босқичи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси танловида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

Мазкур кўрик-танлов ғолибларини  мубаракбод этамиз.

 

Print Friendly, PDF & Email