«UzAutoMotors» АЖ ходимларининг Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди

    «UzAutoMotors» AJнинг корхона касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар билан ишлаш бўлими билан ҳамкорликда корхонадан сараланиб олинган 26 нафар ишчи ходимларнинг Тошкент шахрига саёхати уюштирилди.

 Саёҳат давомида ходимлар Тошкент шаҳридаги Минор масжиди, Ислом цивилизацияси мажмуаси ҳамда Зангиота зиёратгоҳларида бўлишди.

   Шунингдек, «Агрегат» АЖ заводи фаолияти билан танишиш мақсадида, завод цехларини айланишди, ишчилар билан сухбат ыуришди.

     Саёхат якунида ходимлар «Тошкент сити» ҳиёбонида сайр қилишди.

Print Friendly, PDF & Email