Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудовичнинг тармоқ ёшларига табрик сўзи

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, тармоқ ёшларини «30-июнь — Ёшлар куни» билан муборакбод этади!

Сизларни чин юракдан табриклаган ҳолда, қалбингиз жўшқинлиги асло сўнмасин, кўзларингизда ҳаётга ва янги ғояларга бўлган интилиш чақнаб турсин, дея тилак билдириб қоламиз.

Билинг-ки, Сиз —  ўйлаганингиздан кўра кучлироқсиз, кўринишингиздан кўра жасурроқсиз, хамма ўйлагандан кўра ақллироқсиз ва сизни, сиз ўйлагандан кўра кўпроқ севишади!

Қийинчиликлардан асло чўчиманг ва ўз мақсадларингиз сари дадил қадам ташланг!
Ўзлигингизни йўқотманг ва Сизни бахтиёр этувчи нарсаларга интилинг!

Ёшлар куни билан табриклаймиз!

Print Friendly, PDF & Email