Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларда “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик –танлови I-босқичи якунлари

Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгаши   Раёсатининг  2016 йил 20 июлдаги 3 – 7 сонли қарорига асосан, “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик – танловининг  бошланғич ташкилотларда бўлиб ўтган I-босқичи якунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан таҳлил қилинмоқда.

Кўрик-танловда фаол иштирок этган Андижон, Фарғона, Навоий вилоятлардаги бошланғич ташкилотлар. Навоий вилоятидаги бошланғич ташкилотларда “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик-танлови юқори савияда бўлиб ўтди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Энг намунали бошланғич ташкилотлардан бири “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖда ҳам барча тадбирлар юқори даражада ўтмоқда. “СамАвто” МЧЖда “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик-танлов барча иштирокчилари  саёҳатга  йўлланмалар  билан  тақдирландилар.  Шунингдек  “СамАвто”   МЧЖ I-босқич ғолиби Хамза Саидов “Ботаника” санаториясига йўлланма билан мукофотланди.

Тошкент шаҳар бошланғич ташкилотлар кўрик-танлови фаол иштирокчилардан бири намунали бошланғич ташкилот – “Ўзкабель” АЖ кўшма корхонасида ҳам кўрик-танлов якунлари бўлиб ўтди. Бунда “Ўз касбининг моҳир эгалари» кўрик-танлов I-босқич ғолиби бўлиб  “Ўзкабель” АЖ кўшма корхонаси цехи прессловчиси Мирабзал Ахматов топилди. Барча кўрик-танлов ғолиблари республика тармоқ босқичига йўлланмалар олдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email