Ўз касбининг мохир эгалари кўрик-танлови Андижон вилояти

“GM Uzbekistan” АЖда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, Ўзбекистон металлургия ва машинасозик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳар икки йилда ўтказилиши анъанага айланган “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танловининг қуйи босқичи бўлиб ўтди. Унда барча бўлим ва цехлар ишчи-ходимлари фаол иштирок этдилар.

Қатнашчилар қабул қилинган Низомда белгиланган шартлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

“GM Uzbekistan” АЖда “Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танловининг  ғолиблари касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

image001

“Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик-танловининг биринчи ўринни эгаллаган    сифат бошқармаси функционал сифат бўлими бошлиғи Дилшодбек Мамадалиев Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.  image002

Print Friendly, PDF & Email