Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг сайёр Раёсати тўғрисида

    Жорий йилнинг 12 октябрь куни  «GM-Uzbekistan» АЖда Республика Кенгашининг навбатдаги 8-сон Раёсат йиғилиши ҳам бўлиб ўтдти. Раёсат йиғилишининг кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Тармоқнинг Навоий вилояти бошланғич ташкилотларида касаба уюшмаси фаолиятида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

    2.Ўзбекистон Республикасининг 26–йиллигига бағишланган “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компанияси билан хамкорликда ўтказилган “Тармоқ корхоналарида ишчиларга соғлом ва ҳавфсиз шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини  яхшилаш”  кўрик – танлови якуни.

  1. 2017 йилги болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари тўғрисида.
  2. Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакуловнинг Қозоғистон Республикасида бўлган хизмат сафари тўғрисидаги ҳисоботи хақида.

    Музокараларда Раёсат аъзолари ва касаба уюшма бошланғич ташкилотлар раислари чиқиб, ўз фикрларни билдирдилар.

    Ҳар бир масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Тадбирнинг иккинчи куни иштирокчиларни Андижон вилоятидаги «GM-Uzbekistan» АЖга захира қисмларни ишлаб чиқадиган бир қатор локализация корхоналарига ташрифи уюштирилди. Хусусан, “ЎзКорамКо” МЧЖ, “ЎзТонгХонг” МЧЖ, “ЎзДонгЯнг” МЧЖ корхоналари фаолияти билан танишилди.

    Шунингдек тадбир иштирокчиларни Андижон шаҳридаги замонавий диққатга сазовор жойлари ҳайратда қолдирди.

    Шодия Аюпова – Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати
тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича
бош мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email