Афғонистондан собиқ Совет иттифоқининг чекланган қўшинларини олиб чиқилганига 30 йил тўлди

      Юртимиздаги Афғон уруши иштирокчилари, ногиронларини Ўзбекистон  “VETERAN” жангчи  фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганига 25 йил, Афғонистондан собиқ Совет иттифоқининг чекланган қўшинларини олиб чиқилганига  30 йил тўлиши муносабати билан  “Андижанкабель” АЖ Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида меҳнат қилаётган 9 нафар  Афғон уруши иштирокчилари учун 1 байрам дастурхони  ёзилди ва уларга корхона рахбарияти томондан эсдалик совғалари топширилди.

         Шунингдек корхонада меҳнат қилаётган 9 нафар  Афғон уруши иштирокчилари Хонобод шаҳар ҳокимининг қабулида бўлдилар. Шаҳар ҳокими М.Мамадалиев, Хонобод шаҳрида истиқомат қилувчи 68 нафар байналминал жангчиларга “Афғонистондан собиқ Совет иттифоқининг чекланган  харбий қўшинларини  олиб чиқилганига   30 йил” юбилей медалларини топширди.

     Корхонада меҳнат қилаётган байналминал жангчилар: 9-цех бошлиғининг ўринбосари М.Норалиев ва корхона касаба уюшма қўмитасининг раиси А.Нуриллаевлар жорий йилнинг 17 февраль куни Андижон виляти ҳокимлиги томонидан Андижон шаҳрида ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этдилар. Мазкур тадбирлар собиқ жангчилар қалбида мамнунлик уйғотгани шубхасиз.

  Байрам кунлари корхонада меҳнат қилаётган байналминал жангчилар шаҳар халқ таълими бўлимига қаршли мактабларда, касб-ҳунар коллежларида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан учрашдилар.Учрашувларда байналминал жангчилар, ўқувчи-ёшлар Ватан хизматига камарбаста бўлиш юртнинг хар бир фарзанди учун муқаддас бурч эканлигини такидладилар.

Бундай  учрашувлар ёшларни харбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш, улар орасида аждодлариимизга муносиб бўлиш туйғуларини шакиллантиришга хизмат қилади.

 

 

АЖ“Андижанкабель” қўшма корхонаси

касаба уюшма қўмитаси раиси                                                           А.З.Нуриллаев

 

Print Friendly, PDF & Email