Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши соврини учун “САЛОМАТЛИК” спартакаидаси ўтказилди

 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши соврини учун “САЛОМАТЛИК” спартакаидаси ўтказилди.

Спортнинг, стол тенниси (аёллар ва эркаклар), шахмат (аёллар ва эркаклар), шашка (аёллар ва эркаклар), армрестлинг (эркаклар), мини футбол (эркаклар), арқон тортиш (эркаклар) турлари бўйича ташкил этилган Спартакиадада вилоятдаги барча тармоқ корхона ва ташкилотларида ишлайдиган 225 нафар тармоқ ходимлари иштирок этишди.

Кўтаринки рухда ўтказилган Спартакиада натижаларига кўра эркаклар ўртасида ўтказилган Мини футбол спорт тури бўйича:

1-ўринни “Уз-СэмЮнг Ко” жамоаси;

2-ўринни “Уз-Коджи” жамоаси;

3-ўринни “Уз-ДонгЖуПэинт Ко” жамоаси эгаллади.

         Эркаклар ўртасида ўтказилган Арқон тортиш спорт тури бўйича:

1-ўринни “Уз-ДонгЖу Пэинт Ко” жамоаси;

2-ўринни “УзАвтоАустем” жамоаси;

3-ўринни “Уз-Корам Ко” жамоаси эгаллади.

         Эркаклар ўртасида ўтказилган стол тенниси спорт тури бўйича:

1-ўринни “УзАвтоМоторс” жамоаси ходими Илхом Жўраебоев;

2-ўринни “Уз-ТонгХонг Ко” жамоаси ходими Анваржон Юсупов;

3-ўринни “Автотеххизмат” жамоаси ходими Дилмурод Алимбоев эгаллади.

         Аёллар ўртасида ўтказилган стол тенниси спорт тури бўйича:

1-ўринни “Уз-ДонгЯнгКо” жамоаси ходими Тиллаева Лолахон;

2-ўринни “Автотеххизмат” жамоаси ходими Мухаммедова Шаходат;

3-ўринни “SPZ-BEARINGS” жамоаси ходими  Исроилова Шохсанам        эгаллади.

         Эркаклар ўртасида ўтказилган Шахмат спорт тури бўйича:

1-ўринни “УзғДонгЖу Пэинт Ко” жамоаси ходими Гуломов Баходир;

2-ўринни “Уз-Ханву” жамоаси ходими Кучкаров Баходир;

3-ўринни “УзАвтоМоторс” жамоаси ходими Кодиров Абдугани эгаллади.

 

         Аёллар ўртасида ўтказилган Шахмат спорт тури бўйича:

1-ўринни “Асака автомобил колледжи” жамоаси ходими Хасанова Саодат;

2-ўринни  “Уз-Коджи” жамоаси ходими Мирзарахимова Нигора;

3-ўринни “Уз-ДонгЖу Пэинт Ко” жамоаси ходими Корабоева Ироди эгаллади.

         Эркаклар ўртасида ўтказилган Шашка спорт тури бўйича:

1-ўринни “Уз-ДонгЯнгКо” жамоаси ходими Ибрагимов Ниёзбек;

2-ўринни “Уз-Коджи” жамоаси ходими Каюмов Илхом;

3-ўринни “Уз-Корам” жамоаси ходими Олимов Жалолдин эгаллади.

 

         Аёллар ўртасида ўтказилган Шашка спорт тури бўйича:

1-ўринни “Андижонкабель”жамоаси ходими Мирзаева Муаззам;

2-ўринни “Уз-Коджи” жамоаси ходими Алимова Хилола;

3-ўринни “Асака автомобил колледжи” жамоаси ходими Хакимова Башоратхон эгаллади.

         Эркаклар ўртасида ўтказилган Армрестлинг спорт тури бўйича:

1-ўринни “Уз-СэмЮнгКо” жамоаси ходими Алижонов Акмалжон;

2-ўринни “УзАвтоАустем” жамоаси ходими Холжураев Достон;

3-ўринни “Уз-Коджи” жамоаси ходими Ортикжонов Исмон-Охун эгаллади.

Ундан ташқари «Энг мохир хужумчи», «Энг мохир дарвозабон», «Ғалабага бўлган ишончи учун» номинациялари бўйича хам ғолиблар аниқланди.

Ғолиблар Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти Кенгаши томонидан диплом, медаль, кубоклар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шерзодбек Бутаев

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба  уюшмаси Андижон вилоят кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email