“Наврўз” байрами муносабати билан жорий йилнинг апрель ойи бошларида “UzChasis” МЧ қўшма корхонаси бўлим ва бўлинмалари ўртасида “UzChasis кубоги” мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлардан сўнг, 11 апрель куни финал учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақа давомида жамоалар юқори спорт маҳоратлари, жамоавий ўйин ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Якуний натижаларга кўра:
🥇 1-ўринни — “Сифат назорати ва стандартлаштириш” бўлими
қўлга киритиб кубог сохиби бўлдилар.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилот томонидан махсус эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, мусобақа ғолиби “Сифат назорати ва стандартлаштириш” бўлими “UzChasis кубоги” соҳибига айланди.
Мазкур спорт тадбири ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий бирликни мустаҳкамлаш ва корпоратив руҳни оширишга хизмат қилди.
“UzChasis kubogi” мини-футбол мусобақаси якунланди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: