“ЖМ Ўзбекистон” АЖ корхонасида  Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг ташкил топганига 25 йил тулиши ва Афғонистондан собиқ Совет иттифоқининг чекланган қўшинларини олиб чиқилганига 30 йил тўлганлиги муносабати билан тадбир уюштирилди

    “ЖМ Ўзбекистон” АЖ корхонасида  Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг ташкил топганига 25 йил тулиши ва Афгонистондаги халкаро терроризм ва диний экстримизмга карши жанговор харакатларни тугатилганлиги хамда Афгонистондаги чекланган қўшинларни олиб чикилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан корхонада ишловчи 44 нафар жангчи-фахрийлар ва жанговор харакатлар қатнашчиларини «Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси» нинг 25 йиллиги юбилей медали хамда корхона хисобидан хар бир фахрий жангчига 600000(олти юз минг) сўмдан пул мукофоти берилди. Медалларни топшириш тадбирида корхонамизнинг Бош директор ўринбосари А.Азимов, касаба уюшма қўмитасининг раиси У.Мирзаев, Асака туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Ш.Ярашев ва Асака туман жангчи фахрийлар бўлими раиси Б.Қоратоевлар барча тадбир қатнашчиларига медалларни тантанали равишда топширдилар.

Print Friendly, PDF & Email