“Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойига бағишлаб цех касаба қўмита раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

24 ноябрь санасида “Ўзметкомбинат” АЖ касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойига бағишлаб цех касаба қўмита раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Узоқов Давлат раҳбарининг қурилтойи иштирокчиларига йўллаган табригини мазмун мохияти, касаба уюшмаларига катта ишонч билдирилганлиги ва юртбошимиз томонидан 11 ноябр кунини «Касаба уюшмалари куни» деб белгилаш шу билан бирга касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш таклифини киритганини, қурилтойи делегатларининг Мурожаати тўғрисида, касаба уюшмаларининг кейинги беш йилликка мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисида батафсил гапириб ўтди.

Шунингдек йиғилиш давомида цех касаба қўмита раисларига бугунги кунда цехларда ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитларини доимий ўрганиб бориш, назорат қилиш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида ижобий ҳал этиш бўйича таъкидлаб ўтилди. Ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email