Бугун Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмасида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги сайёр ўрганиш ташкил этилди.

Бугун Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмасида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги сайёр ўрганиш ташкил этилди.Дастлаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси бошчилигида цехкомлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда кунлик режалар ва ходимлар учун зарур бўлган ижтимоий масалалар муҳокама қилиниб, цехкомлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.
Шундан сўнг Кокс ишлаб чиқариш цехи ҳамда Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. Ишчилар билан очиқ мулоқот қилинди ва таклиф-мулоҳазалари тингланди. Ходимларни қизиқтирган асосий масалалар овқат сифати, махсус кийим-бош ҳамда респираторлар таъминоти ҳолати алоҳида текширилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, ишчилар ошхонаси ҳам кўздан кечирилди. Таомлар тайёрланиш сифати ва умумий шароитлар ўрганилиб ошхона ходимлари билан фикр алмашилди.
Касаба уюшма қўмитаси томонидан бу каби ўрганишлар бошқа цехларда ҳам давом эттирилади.

Print Friendly, PDF & Email