Кеча комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бир гуруҳ ишчи-ходимларнинг «Халқлар дўстлиги» санъат саройига ташрифи уюштирилди.
Металлурглар ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги концерт дастурини томоша қилиб, ишдан ташқари вақтда мароқли маданий ҳордиқ чиқаришди.
Бу каби тадбирлар ходимларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш ва жамоада ўзаро самимий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни маданий қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай лойиҳалар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.
Маданий хордиқ.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: