Меҳр мурувват инсоний фазилатдир.

Бугун бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан янги йил байрами муносабати билан комбинатда меҳнат қилаётган, ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг фарзандлари холидан хабар олинди.Ташриф давомида Қорбобо азиз болажонларни яқинлашиб келаётган янги 2024 йил билан муборакбод этиб, уларга самимий тилаклар билдирди.Шу билан бирга болаларга бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан турли ширинликлардан иборат байрам совғалари улашилди.Бундай эътибордан хурсанд бўлган оила вакиллари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email