«14 январь Ватан ҳимоячилари куни»га бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

   Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан «Металлург» спорт мажмуасида «14 январь Ватан ҳимоячилари куни»га бағишлаб, комбинат ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
 Спорт тадбирида дастлаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов барча иштирокичларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.
 Мазкур спорт мусобақалари спортнинг шашка, тош кўтариш, енгил атлетика ва стол тенниси турлари бўйича ташкил этилди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ишчи-ходимлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди

Print Friendly, PDF & Email