«Ёш ихтирочилар куни»га бағишланган навбатдаги кўрик-танлов ўтказилди

   Тошкент политехника музейи ҳамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида тўртинчи маротаба “Ёш ихтирочилар куни”ни нишонлаб, кўрик-танлов уюштирди. Ушбу маросим музейда яхши анъанага айланган.

  Дунёнинг ностандарт кўриниши ва ёш генийларнинг фикрлаш усули туфайли инсоният бугунги кунга қадар тасаввур қилиш қийин бўлган минглаб нарсаларни қўлга киритди. Кашфиётчилик – барча болалар учун табиий холат саналади. Тасаввур қилиш қийин, бироқ болалар ихтиролари бутун дунёни ўзгартириб, инсоният тараққиётини жадаллаштирди.

   Ўтказилган кўрик-танлов – байрам эмас. Ушбу тадбирнинг мақсади ёшларни техник ижодиётга жалб этиш, шунингдаек иқтидорли ёшларни рағбатлантиришдир.

   Ўтказилган танловда 70 дан ортиқ ёш ихтирочилар иштирок этишди. Экспонатлар рўйхати 100 донадан ортди. Мамлакатимизда техник университетлар талабалари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари, умутаълим мактаблари ўқувчилари кўплаб кашфиёт ва ғоялар билан иштирок этишди. “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Хакулов бошчилигидаги ваколатли хакамлар ҳар бир иштирокчининг ҳаб бир экспонати билан танишиб чиқди.

   Қизғин кечган бахс-мунозаралардан сўнг ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбахо совғалар топширилди.

      Тўплаган балларига қараб мактаб ёшидаги болалар орасида

3-ўрин  Шацкий Георгий

2-ўрин Адхамов Аслан

1-ўрин  Умматалиев Хасанали эгаллашди

 

Олий ўқув юрти талабалари орасида эса

3-ўрин Кобилов Нодиржон

2-ўрин Жамолиддинов Камолиддин

 1-ўрин  Хуснутдинов  Мансур эгаллади.

Барча танлов иштирокчилари ва ғолибларига каттадан-катта муваффақият, улкан зафарлар ва келгусида ўз сохаларининг етук мутахассислари бўлиб етишишларига тилак билдириб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email