Мазкур тадбир комбинат Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар етакчилари кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда корхонанинг турли таркибий бўлинмаларидан тузилган жамоалар ўзаро куч синашди. Тезкор фикрлаш ва мантиқий саволларга бой ўтган баҳслар иштирокчиларнинг билим даражасини яна бир бор кўрсатди.
Тадбирда комбинат Бошқарув раиси — Бош директор Баҳодир Абдуллаев иштирок этиб, ёшларни байрам билан табриклади. У ўз сўзида корхона ривожида ёш кадрларнинг ўрни ва салоҳияти муҳим эканини таъкидлаб, уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилади.
Қизғин кечган беллашув якунларига кўра совринли ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин: Навли прокатлаш бўлинмаси;
2-ўрин: Қуюв-прокатлаш мажмуаси;
3-ўрин: Маҳсулот сифати ва стандартларига риоя этиш хизмати.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга пул мукофоти сертификатлари тантанали равишда топширилди.
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан «Ўзметкомбинат» АЖда «Заковат» интеллектуал беллашуви ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: