9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирлар.

UzAuto Motors AJ  9-май «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб корхона рахбарияти хамда касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қанча тадбирлар амалга оширилди.

Касаба уюшма хисобидан корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимлар оилаларидан ва кам таъминланганлар оилаларидан хабар олиниб, уларга 80  дона озиқ-овқат тўпламлари тайёрланиб тарқатиб берилди. Бундан ташқари Корхонада ишловчи Афгон уруши ва Чернобиль авариясини тугатиш ишлари қатнашчиларига хамда Улуг ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг 33-нафари касаба уюшма томонидан тақдирландилар.

Бундан ташқари «UzAuto Motors» АЖ рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси

9-май «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан корхонамизнинг турли бошқарма, цех ва бўлим спорт жамоалари ўртасида спортнинг “Кичик футбол” ,”Тош кўтариш” ,”Шахмат” ,”Стол теннис” ,”100-метрга югуриш” турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Спорт тадбирларида 200 нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этдилар. Спорт мусобакаларида фахрли 1-чи, 2-чи ва 3-чи уринни эгаллаган спорт жамоалари касаба уюшма томонидан дипломлар ва эсталик совгалари билан такдирландилар.

Ушбу мусобакаларда корхонамизнинг барча бўлимлари жамоалари

иштирок этдилар,  мусобакалар байрамона кутаринки рухда утказилди.

Print Friendly, PDF & Email