“Ўзкабель” АЖ қўшма корхонасида 1680 дан ортиқ одам меҳнат қилади ва буларнинг ҳар учичиси аёл кишидир. Улар корхонанинг ҳар бир цехида, лаборотория ва бошқа маъмурий соҳаларида фаолият юритишади.
Шундай катта жамоада аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий, соғломштириш ва кундалик турмушдаги муаммоларини ечишга корхонанинг Хотин-қизлар қўмитаси катта ёрдамчидир. Улар корхона раҳбарияти, “Камолот” ёшлар ҳаракати билан ҳамкорликда фаолият юритиб, муаммоларни биргаликда хал этишади.
Хотин-қизлар қўмитасини кучли кабель ишлаб чиқариш иқтисодчиси Шоира Турсунова бошқаради. Унга бу ушда қўмита фаоллари Оксана Чуксина, Саодат Юсупова, Дилафруз Худайберганова ва Гулмира Иноятовалар яқиндан ёрдам берадилар. Улар ўз олдиларига аёлларнинг жамоада, оилада ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хуқуқий билимларини кўпайтириш, маданий-маърифий ва спорт ишларига жалб қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.
Катта эътибор айниқса соғломлаштириш ва аёлларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган. Корхонада тиббиёт бўлими, 300 одамга мўлжалланган ошхона ва “Зилола” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бор. Ушбу оромгоҳда 2016 йил мавсумда 1450 болалар соғломлаштирилди.
Меҳнаткашларнинг аризаларига мувофиқ корхона касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистоннинг турли оромгоҳ ва сиҳатгоҳларига йўлланмалар таклиф қилишади. Ўтган йил натижаларига кўра 22 нафар аёл ишчилар соғломлаштирилган.
Завод аёллари тўғрисида узоқ ва кўп гапириш мумкун. Улар – меҳнаткаш, корхона жамоат ишида фаол, спртчи, қўшиқ куйлашада, рақс тушишади, шеърлар ёзишади. Улар яхши турмуш ўртоғи, меҳрибон она ва албатта профессионал ишчи.
Айнан шунинг учун “Узкабель” АЖ қўшма корхонаси маъмурияти, касаба уюшма ва Хотин-қизлар қўмиталари аёлларни ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий тамондан ҳимоя қилишади. Корхона жамоа шартномасида аёлларни ҳимоя қилувчи, кўп болали аёлларга қисқартирилган иш куни яратиш, қўшимча таътил ва дам олиш кунлари бериш тўғрисида бўлимлар мавжуд.
Хотин-қизлар қўмитаси аёлларнинг маънавияти, билим савиясини ошириш мақсадида кўплаб маърузалар, ўқув-семинарлари ўтказиб келади.
Маданий ва спорт тадбирларида ҳам аёллар фаол иштирок этиб келишади. Масалан 2016 йил 54 нафар ишчи аёллар Бухоро шаҳрини зиёрат қилиб қайтишди, бундан ташқари 122 нафар аёлларга Республикамиз театр ва концерт залларида уюштирилган тамошаларга чипталар тақдим этилди.
Ёшларни Втанга мухаббат, оилага хурмат хисси билан тарбия қилишга қаратилган “Узкабельнинг бахтли оиласи” конкурси хам корхона Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган. Конкурсда 4 нафар оила қатнашиб, улар пантомима, спорт, пазандачиликда куч синашиб, турли вилоятларнинг миллий одатларига асосланган тамошалар кўрастишди. Ғолиблар диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
“Бизнинг олам болаларимиз кўзлари билан” деб номланган фестивалда эса корхона ишчи-ходимларининг 4 ёшдан 11 ёшгача бўлган фарзандлари иштирок этишди. Болалар ўз маҳоратларини велосипед учиш, асфальтда расм чизиш, “Мен ҳамма нарсани биланман” викторинасида кўрсатишди. Барча фестиваль иштирокчиларига совғалар улашилди.
“Зилола” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилган “Онам ва мен – Соғлом оила” спорт мусобақасида завод ишчи аёлларидан 24 нафар аёл балалари билан қатнашишди. Айнан шу оромгоҳда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Хотин-қизлар Кенгаши ҳамкорлигида“Жамиятни демократлаштиришда, оилада ва корхонада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. тказилган семинар-тренингда сўзга чиққанлар аёлларнинг оиладан, жамиятда, қолаверса корхона хаётида тутган ўрни, оиладан соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва янада мустаҳкамлаш, аёлларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлашда корхона Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг стратегик мақсадлари ҳақида батафсил тўҳталиб ўтди. Ушбу тадбир интерактив усулида ташкил этилиб, аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбир ташкилотчилари ҳамда иштирокчиларига мурожаат этиб, жавоб олдилар. Куннинг иккинчи ярмида корхонанинг тўрт гуруҳдан иборат аёл-ходимлари томонидан “Салом, бу бизлар”, “Юлдузлар ёғдуси”, “Қувноқ экспресс” номли маънавий-маърифий тақдимотлар спорт мусобақалари намойиш этилди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.Хакулов томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Замонавий аёл – нафақат меҳнаткаш, у она, турмуш ўтроқ, шундай ҳолатлар борки – у оила бошлиғи. Улар ҳар ерда ва ҳар нарсага улгуришлари лозим. Бола парвариши, уй ишлари, корхона ва жамоа ишлари. “Узкабель” АЖ қўшма корхонаси Ҳотин-қизлар қўмитаси эса аёлларимизга ана шундай мураккаб вазифаларни бажаришда яқиндан кўмакдошдир.
“Узметмашсаноат” касаба уюшмаси
Хотин-қизлар Кенгаши раиси Д.К. Алимова
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: