Жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, умуминсоний қадриятларимизга ҳурмат кўрсатиш ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш ва уни ўтказишда муносиб иштирок этган холда, «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ тизимида кўп йиллар фаолият юритиб, хозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийларидан 4 нафарига байрам муносабати билан озиқ-овқат тўпламлари хадя қилинди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши барчангизни кириб келаётган Наврўзи Олам билан чин юракдан қутлайди. Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаб, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан мувафаққиятлар тилайди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: