Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий махорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсати қўллаб қувватлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг асосий мақсади ва фаолияти йўналишларидан биридир.
Шу мақсадда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси хамда Камолот ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгаши ўртасидаги қўшма қарори билан тасдиқланган World Skills International (WSI) ташкилоти стандартлари асосида ўтказилган “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги Низомга кўра, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассаслари (шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари)да меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 16 ёшдан
25 ёшгача бўлган иқтидорли ишчи-ходимлар, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ўртасида “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” номинацияси бўйича танловнинг 1-босқичи туман (шаҳар) миқёсида, 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ўтказилди.
Шулардан 14 нафар пайвандчи ғолиб деб топилиб, танловнинг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 900 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Машинасозлик касб-ҳунар коллежида ўтказилди ва танлов натижаси ҳамда ҳайъат азоларининг хулосасига кўра “Пайвандлаш ишлари техниги” номинацияси буйича республика финал босқичи ғолиблари аниқланди.
Унга кўра, Фарғона машинасозлик касб-хунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси Мамадгиёев Дониёржон Анвар ўғли умумий 71 балл олиб, 3-ўринни, Наманган вилоятидан иштирокчи Тошпўлатов Босит умумий 72 балл олиб, 2-ўринни ҳамда Хоразм вилояти Янгиариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Вапаев Хурсандбек Ғуломжанович умумий 81 балл олиб, 1-ўринни эгаллади.
Ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши хамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: