Бугун 17 октябрь куни комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили хақидаги» қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Тил — маънавият кўзгуси» мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш цехида бўлиб ўтган тадбирга таклиф этилган Республика Маънавият ва маърифат маркази Бекобод шахар бўлими рахбари У.Абдуназаров ва ижодкор шоир Бозорбой Сайдиновлар ўзбек тилининг мазмун мохияти унинг нуфузи, улуғ аломаларимизнинг она тилимизнинг рвиожланиши учун қўшган хиссалари ҳақида ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтишди. Ҳамда шоир Б.Сайдинов она тилимизни улуғловчи ва Ватан хақидаги шеърларидан ўқиб берди.
Тадбир давомида санага бағишлаб, ишчи-ходимлар ўртасида «Ўзбек адабиёти билимдонлари» викторинаси ўтказилди. Викторина ғолиблари ўзбек адабиётининг энг асарлари билан тақдирланишди.
Шу билан бирга ишчи-ходимлар учун китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: