Республика Кенгашининг тасдиқланган жадвалига асосан, тармоқнинг бошланғич ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 16 май куни тармоқнинг Тошкент шаҳрида жойлашган “Тошкент қишлоқ ҳўжалик техникаси заводи” ва “Kwangjin Autosystems” МЧЖ ҚК бошланғич ташкилотлари фаолиятини ўрганиш учун чиқилди.
Мазкур бошланғич касаба уюшма ташкилотлари янги ташкил этилганлиги сабабли, уларнинг фаолиятини тўғри йўлга қўйишда тавсиялар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек ташкилотларнинг техника хафсизлиги бўйича мухандислари ва кадрлар бўлими бошлиқлари билан сухбатлар ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.
Корхонада ишчиларга яратилган шароитлар ва ишлаб чиқариш цехлардаги иш ўринлари билан танишиб ўтилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: