Маданий хордиқ.

Кеча комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан бир гуруҳ ишчи-ходимларнинг «Халқлар дўстлиги» санъат саройига ташрифи уюштирилди.
​Металлурглар ўзбек эстрадаси юлдузлари ижросидаги концерт дастурини томоша қилиб, ишдан ташқари вақтда мароқли маданий ҳордиқ чиқаришди.
​Бу каби тадбирлар ходимларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш ва жамоада ўзаро самимий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
​Касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни маданий қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай лойиҳалар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email